17 June 2019
04:13 - Истанбул ҳокимлиги учун қайта сайловолди кампанияси доирасида отатуркчи Акром Имомўғли ва исломчи Бинали Йилдирим теледебат ўтказдилар. Акром Имомўғли ғолиб бўлди дейиш мумкин!

Кеча, 16 июнь ярим кечасига яқин отатуркчи Акром Имомўғли ва исломчи Бинали Йилдирим Туркиянинг ҳамма телеканаллари кўрсатган теледебат ўтказдилар. Маълумки, улар 23 июнда бўладиган қайта сайловда Истанбул ҳокими бўлиш учун курашадилар.

Биринчи сайлов шу йил 31 мартда бўлган ва Акром Имомўғли Бинали Йилдиримдан бироз кўпроқ овоз олган, орадаги фарқ 1 фоиздан ҳам кам бўлган. Яъни, отатуркчи Акром Имомўғли ғалаба қозонган, аммо ҳокимиятдаги Ражаб Эрдўған раҳбаригидаги исломчилар ҳамма имкониятларини суиистеъмол қилиб, Марказий Сайлов Комиссиясига сайловларни қайта ўтказиш қарори чиқартиргандилар.

Кечаги теледебат кўрсатдики, Акром Имомўғли бу сафар ҳам сайловда ғолиб чиқади. Бу сафарги фарқ аввалгисидан ҳам кўпроқ бўлиш эҳтимоллиги катта.

Расмда - чап тарафда теледебатни олиб борувчи Исмоил Кичикқоя, ўнг тарафда Бинали Йилдирим ва ўртада Акром Имомўғли.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону