Марказий Банкнинг маълумотларига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, шу йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга $818 миллион ўтказилган. Швейцарияга $1,3 миллиард, Тожикистонга – $462 млн., Қирғизистонга – $453 млн., Арманистонга – $194 млн., Қозоғистонга – 137 млн., доллар жўнатилган экан.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистонга Россиядан 4 миллиард доллар ўтказилганди. Бу йил ҳам тахминан шу рақамга чиқилса керак. Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети 8 миллиард доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, Россиядан келаётган пулнинг миқдори жуда катта. Ўзбекистон ўша келаётган пул билан оёқда турибди.
Ўзбекистон Меҳнат Вазирлиги Ўзбекистонга меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган маблағлар ҳажми 2021 йилга келиб 7,2 миллиард долларгача ошиши мумкинлигини башорат қилгани ҳам хабарларда айтилмоқда. Демак, минг афсуски, Шавкат Мирзиё раҳбарлигида тожиклар режими ўтказаётган косметик ислоҳотлардан пичоққа илинадиган фойда бўлмайди, Ўзбекистон чет элдан келаётган пуллар билан оёқда таришни давом эттиради.
Шундай экан, Ўзбекистон халқи кўзини очиши ва мавжуд режимдан мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Айнан шундай ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда ҳақиқий демократия ривожланишга бошлайди, ўз вақтида ўзбек тилини давлат тили қилдирган, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида яратилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси рўйхатга олинади, тўла бозор иқтисодиётига ўтамиз.
Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг ташаббус билан чиқиб, шундай ислоҳотларни талаб қилишга мажбур бўлади. Чунки, ташқаридан келаётган пул билан яшаётган Ўзбекистон ҳақиқий давлат бўлолмайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения