17 June 2019
01:25 - АҚШ Президенти Трамп Исроил-Сурия чегарасидаги Голан Тепаликларини Исроилники деб тан олганди, Исроил ўша ерда ўзи қурадиган аҳоли пунктига “Трамп Тепалиги” номини берди
Шу йилнинг 25 мартида АҚШ Президенти Доналд Трамп Исроилнинг Сурия билан чегарасидаги баҳсли ҳудуд деб ҳисобланадиган Голан Тепаликлари Исроилники эканлигини тан олиш ҳақидаги ҳужжатни имзолаган эди. Мана, кеча 16 июнда шу тепаликларда Исроил қурадиган аҳоли пунктига “Трамп Тепалиги” номи берилди.

Бу ерга Исроил Бош вазири Бинямин Натаняху ва АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман келдилар ва тантанали маросимда шу аҳоли пунктининг номи “Трамп Тепалиги” бўлиши эълон қилинди. Кейин Нетаньяху ва Фридман шу аҳоли пунктининг номи “Трамп Тепалиги” эканлигини кўрсатуб турувчи белгининг рамзий устинини расман очдилар.

Шубҳасиз, 25 март куни ва кеча, 16 июнда тарихда қоладиган воқеалар бўлди, энди Голан Тепаликлари Исроилни бўлиб қолади. Дарвоқе, АҚШ Президенти Трамп ўз номининг Голан Тепаликларидаги аҳоли пунктига берилгани муносабати билан Исроил Бош вазири Натаняхуга миннатдорчилик билдирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону