Ҳа, уюшган жиноий гуруҳ тўдаси бутун бошли Давлат ташкилоти идорасини яксон қилмоқда. Яқин кунлар орасида ижтимоий тармоқ орқали ушбу жиноий гуруҳ тўдаси ҳақида мақола чиқарилган эди. Бироқ, баъзи номаълум кучлар таъсирида ушбу мақола ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташланди.
Бунинг сабаби, мақоладаги “Пепси”нинг давлат улуши нархини сунъий равишда пасайтириб, давлатга 200,0 млрд сўмга яқин зарар келтириши мумкинлиги оқибати тўғрисида ёзилганлигидир.
Шунга қарамасдан, бугунги кунда ушбу жиноятчилар ўз манфаатлари йўлида Ҳукумат ишонч билдириб қўйган лавозимларидан фойдаланган ҳолда Давлат мулкини мўмайгина даромад эвазига паст нархда баҳолатиб сотишга уринишмоқдалар. Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари:
- Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Джахонгир Баходирович Юнусов;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.в.б. Бахром Аскаралиевич Шакиров;
- Бундан ташқари бу шахсларнинг югурдак ҳамтовоқлари
Бу шахсларнинг амалга ошираётган қинғир ишларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам аниқлай олмайди. Чунки, бирор бир давлат мулки савдога чиқарилишидан аввал Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади. Ундан сўнг e-auksion.uz орқали савдога чиқарилади. Бу муттахамлар манашу баҳолаш жараёнидан фойдаланиб, сотиб олишни кўзлаб келган инвесторлардан МЎМАЙГИНА ПОРА олиш эвазига паст нархга савдога чиқариб беради. (Баҳоловчи ташкилотларга юқорида номи келтирилган муттахам Д.Юнусов томонидан лицензия берилади).
Бечора баҳоловчи ташкилот ҳам лицензиясидан айрилиб қолмаслик учун уларга айтган нархда баҳолаб беришга мажбур бўлади. Лекин буни орқасидан бу муттаҳамлар соққани босиб олишади.
“Пепси” давлат улушини, юқорида айтилган маккор ўйинлари орқали паст нархга баҳолатаётган бир пайтда, ижтимоий тармоқларда атиги бир соат ҳам айланиб улгурмаган мақола уларнинг барча режаларини чиппакга чиқаришга улгурди. Б.Шакировнинг қўли билан 385,0 млрд сўм миқдорига тенг бўлган бу улушни қайта баҳолатиб 200,0 млрд сўмга тушириб сотишмоқчи эди. Ўртада эса бу ишлар учун жуда катта соққа бор эди. 185,0 млрд сўм ҳазилакам сумма эмас. Бу ғирт жиноят. Ҳақиқий талон-тарож қилиш дегани.
Бу ишлардан сўнг, Бошқарманинг 4-қаватида ишлаб келаётган барча баҳоловчи ташкилотлар ижара шартномасига зид равишда бинодан мажбурий тартибда чиқарилмоқда. Сабаби ҳаммага аён, МЎМАЙГИНА СОҚҚА қўлдан кетиб қолди. Алам қилди уларга. Кимдан гумон қилишниям билишмади. Охири ҳамма Оценшиклани кўчага қувиб солиш йўлига ўтишди. Баҳоловчи ташкилотлар кўчада қолмоқда. Бошқарманинг 4-қавати бўм-бўш ҳолатда ҳувиллаб ётибди.
Бу гапларни ёзишдан мақсад нима? Кимга фойдаю кимга зиён? Мақсад битта - Бу ўғри муттаҳамларни мансабидан фойдаланиб нималар қилиб юрганини халқ билиб қўйсин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам билсинлар. Агар давлат мулки улар учун аҳамиятли бўлса, албатта текшириб бу жиноятни фош қилишади.
Халқ орасида ўғри бўл лекин инсофли бўл деган гап бор. Бу муттаҳамларни деб кимлардир жабр кўрмоқда. Агарда бу ишларга чек қўйилмас экан навбатда турган бошқа давлат мулклари ҳам талон-тарож қилинишига ҳеч қандай шубҳа йўқ!!!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения