Ўтган куни, яъни 14 июнда Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида брифинг бўлиб ўтгани ҳақида биз ҳам хабар берган эдик. Ҳозир бизга маълум бўлишича, ўша брифингда Бош прокуратура мутасаддиларидан бир вақтлар ўзини “Мустақил Босма Оммавий Ахборот Воситалари ва Ахборот Агентликларини Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди” директори деб таништириб юрган Саид-Абдулаиз Юсуповнинг иши нима бўлаётгани ҳақида ҳам савол беришган экан.
Саид-Абдулаиз Юсупов ўзини Давлат хавфсизлик ходими сифатида танитиб, жабрланувчилардан катта суммада пул олиш билан шуғулланган ва шу сабабли уни Жиноят-процессуал кодексининг 168-чи моддаси бўйича айблаб, устидан фирибгарлик бўйича жиноий иш очишган ва эҳтиёт чораси сифатида ушлашган экан.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова ҳозир ДХХ тарафидан олиб борилаётган тергов ишларининг тафсилотларини билмаслигини айтибди, Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев эса, ҳамма нарса судда маълум бўлишини урғулабди.
Kun.uz cайти бу хусусда шундай дейди: “10 май куни Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб ушланган ва ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. 12 май куни ДХХ Тергов бошқармаси томонидан С.Юсупов жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.”
“Мустақил Босма Оммавий Ахборот Воситалари ва Ахборот Агентликларини Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди” деб аталадиган ташкилот борлигини биз ҳеч эшитмаган эдик, дейди мухбиримиз. Демак, ўзини бу фонднинг директори деб таништириб юрган Саид-Абдулазиз Юсупов ростдан ҳам фирибгарга ўхшайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения