15 June 2019
18:46 - Гонконг ҳокимияти намойишчилар қаршисида чекинди ва экстрадиция ҳақидаги қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқарди. Ўзбекларга дарс бўлсин!
Гонконг Хитойнинг тўла қонли минтақаси бўлмагани сабабли, Гонконг парламентида тўла исботи йўқ ишлар бўйича гонконгликларни катта Хитойга экстрадиция қилиш қонуни лойиҳасига қарши юз минглаб, балки, миллиондан кўп гонконгликнинг иштирокида оммавий норозилик намойишлари ўтказилганидан кейин, қонун лойиҳасини кўриб чиқиш 12 июндан 20 июнга қолдирилган эди. Аммо, намойшлар давом этаверди.

Бугун Гонконг маъмурияти бу қонун лойиҳаси маҳаллий парламентнинг кун тартибидан бутунлай олиб ташланганини эълон қилди. Маъмурият раҳбари Кэрри Лам хоним бу қонун лойиҳаси жамиятда катта қаршилик уйғотганидан ачинаётганини билдирди ва бу қонун лойиҳаси Гонконгда барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида кун тартибидан чиқарилганини билдирди.

Нима ҳам дердик, аввалги гапларимизни қайтарамиз. Бу ва бу каби воқеалар ўзбекларга ҳам дарс бўлиши керак. Ҳозир бизда ҳокимиятда бўлган тожиклар режими Ўзбекистон давлатини ўлимга судровчи қонунлар ҳам чиқариб ётибди. Халқ майдонларга чиқиб, бу режимдан, ҳар қандай ҳолда, ватан ва халқнинг манфаатларини ҳисобга олишни талаб қилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону