16 June 2019
02:22 -
Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг масхарабозлиги: Коррупцияга қарши курашувчи ходимлар орасида ҳам пора олиш-бериш борлигидан ташвишдамиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz cайти, ҳеч қандай таҳлилсиз, кеча 15 июнда хабар қилишича, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев коррупцияга қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва суд ҳокимияти ходимлари орасида ҳам пора олиш-бериш ҳолатлари учраётганидан ташвиш билдирибди. У ўз иддаоларини кўплаб мисоллар билан исботлашга ҳаракат қилибди. Йўлдошев, Сенатда бўлиб ўтган коррупцияга қарши кураш идоралараро комиссиянинг кенгайтирилган мажлисида шу ҳақда сўз юритибди.
Қаранг, шу одам Ўзбекистон Конституциясига кўра, Ислом Карим ўлгандан кейин унинг ўрнини эгаллаши керак эди. Эгалласа, кейинги сайловларда ҳақиқий президент бўлиб оларди. Аммо, унинг Сенатда гапирган кечаги гаплари кўрсатмоқдаки, у ҳам, худди Шавкат Мирзиё каби коррупциянинг нималигини ҳам билмайди, коррупцияга қарши қандай курашиш кераклигини ҳам билмайди. Шу сабабли, Ниғматилла Йўлдошев коррупцияга қарши курашувчи ходимлар ичида ҳам пора олиш-бериш борлигидан гўёки ташвишга тушган.
Коррупция ва порахўрликка қарши курашишнинг ягона самарали йўли – демократия эканлигини одамзоднинг ривожланган қисми аллақачон тушуниб бўлган. Айнан демократия энг ривожланган давлатларда коррупция ва порхўрлик энг камдир. Ўзбекистон каби мудҳиш диктаторликлар эса, порахўрлик ва коррупция ботқоғида ботиб ётибди.
Шундай экан, Ниғматилла Йўлдош ва Шавкат Мирзиёни ўша демократик давлатлардан биттасига 10-15 йилга стажировкага юбориш керакмасмикан? Нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз? Улар қайтиб келгунча, Ўзбекистонда демократик система яратиб оламиз.