Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошқарувини русларнинг “Новапорт” компаниясига бериш ҳақида қабул қилинган қарорини билдирдилар.
Бу вазирликка кўра, бизда қуйидаги камчиликлар мавжуд эмиш:
- Термиз халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагининг халқаро талабларга мутлақо жавоб бермаслиги хорижий авиакомпанияларнинг мазкур аэропортга парвозларни амалга оширишига тўсиқ бўлмоқда.
- Бундан ташқари, бугунги кунда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон халқаро аэропортларининг учиш-қўниш йўлаклари таъмирталаб аҳволда.
- Шунингдек, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Андижон халқаро аэропортлари терминалининг кичиклиги уларнинг ўтказувчанлик қуввати паст кўрсаткичда қолишига сабаб бўлмоқда.
- Бу каби салбий ҳолатлар айрим йўловчилар парвозларни қўшни давлатларнинг Ўш, Чимкент каби шаҳарлари орқали амалга оширишига олиб келмоқда.
Шу сабаблар туфайли, авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини яратиш ва соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этишнинг дастлабки натижаси Самарқанд, Наманган ва Урганч шаҳарлари аэропортлари бошқаруви концессия келишуви асосида Россия Федерациясининг “Новапорт” компаниясига бериш бўлибди.
ЎзАнинг хабарида айтилишича, “Новапорт” компанияси ўз сармоялари ҳисобидан юқоридаги аэропортларни модернизация қилиш ва ривожлантиришга қаратилган ишларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олганмиш, авиация соҳасини тубдан такомиллаштириш мақсадида, мамлакатимизнинг қолган аэропортларини давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида инвесторлар бошқарувига топшириш масалалари ўрганиб чиқилмоқдамиш.
Ҳозир маълум бўлишича, Ўзбекистондаги 3 аэропортнинг бошқаруви “Новапорт” компаниясига 2019 йил 31 майда бериб бўлинган, “Новапорт” шу пайтгача Россиядаги 15 та ва Украинанинг Қримидаги битта аэропортни бошқариш билан шуғулланиб келган экан.
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Москванинг топшириғи билан Ўзбекистонни ўлдириш йўлидан олиб кетаётганини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери гапириб келар экан, халқ ўз мамлакатининг келажагини ўйласа, майдонларга чиқиб, тожиклар режимидан Ўзбекистон ва унинг халқи манфаатларини ҳисобга олган ҳолда иш юритишни талаб қилиш кераклигини ҳам тўхтамасдан такрорлар эди.
Кўриб турибмизки, тожиклар режими ҳатто Ўзбекистон аэропортларининг бошқарувини русларга беришга бошлабди. Бу – ўлим йўлидир.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бунақа режим билан келажагимиз йўқ, қолоқлик ва қашшоқликдан ҳеч қачон чиқолмаймиз. Демак, халқ майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилиши керак. Бизда кичик бизнес хусусийлаштирилган бўлса ҳам, иқтисодиётнинг асосий қисми давлат корхоналарининг қўлида. Шундай экан, мамлакатимиз фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар воситасида тўла бозор иқтисодига ўтмаса, ўлим йўлидан ҳеч қачон қутулолмаймиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения