15 June 2019
07:06 - Шох Жаҳоннинг хазинасидан баъзи қимматбаҳо ашёлар Нью-Йорк аукционида сотилади
Мирза Бобурнинг авлодидан Шоҳ Жаҳон 1627-1658 йиллари Бобур Империясида подишоҳлик қилган ва машҳур Тож Маҳал номли мақбара ва жоме мажмуасини қурдиргани билан тарихда ўчмас из қолдирган буюк шахсдир. Ҳозир маълум бўлишича, Нью-Йоркдаги аукционда унинг хазинасидан бўлган баъзи қимматбаҳо ашёлар сотилади.

Масалан, унинг 17 асрда яратилган ханжарини 2,5 миллион долларга сотишга чиқариш режалаштирилган. Бу ва бошқа қимматбаҳо ашёлар Қатар қиролининг оиласи тарафидан тўпланган экан. Сотишга чиқариладиган тарихий ашёлар ичида шоҳнинг ханжари, узуги каби 400 га яқин ашёлар, жумладан, заргарлик буюмлари, расмлар ва қуроллар борлиги хабарларда айтилмоқда.

Аввал шу аукционда Наполеон Бонапартнинг тахти 500 минг еврога сотилган экан. Шоҳ Жаҳоннинг ашёлари қачон сотишга чиқарилишини хабарлардан тушуниб бўлмади. Ҳар ҳолда шу кунларда бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону