15 June 2019
15:08 - Осиёда Ҳамкорлик ва Ишонч Чоралари бўйича Кенгаш саммити эрталаб бошланди, пешингача тамом бўлди

Бундай саммит Душанбе шаҳрида бугун бўлиши аввалдан маълум эди. Эрталаб саммит очилди, бир неча соатдан кейин ишини тамомлади. Бу галги саммит “Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув» мавзусига бағишланган. Саммитда 27 мамлакатдан келган делегациялар иштирок этибди, аммо уларниг номи кўрсатилмаган. Расмдан уларнинг анчасини таниш мумкин.

Тушуниш мумкинки, бу йиғилиш расмиятчилик учунгина ўтказилган, Хитой лидери Си Цзиньпин бугун 66 ёшга тўлгани саммитда тилга олинган ёки олинмагани ҳам умуман айтилмаган. Аммо, Россия Президенти Владимир Путин уни табриклаб, унга музқаймоқ бергани баъзи хабарларда тилга олинган.

Туркия Президенти Эрдўған Душанбега турмуш ўртоғи Эмина хоним билан бирга келган экан, у Туркия тарафидан яратилган Ногиронларнинг Реабилитация Маркази очилишида иштирок этибди.

Саммитнинг охирида Декларация қабул қилинган, тантанали овқатланиш маросими бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону