15 June 2019
00:46 - Туркия Президенти Эрдўған бугун Душанбеда бўладиган Осиёда Ҳамкорлик ва Ишонч Чоралари бўйича Кенгаш йиғилишида қатнашиш учун Истанбулдан учиб кетди
Ражаб Эрдўған кеча пешиндан кейин Истанбулдан учиб кетиш олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди. Саволларнинг Душанбедаги йиғилишга алоқаси йўқ эди. Турк журналистларини 23 июнда Истанбулда қайтадан ўтказиладиган ҳокимлик сайловлари қизиқтирарди. Шу сабабли Эрдўғанга биринчи берилган савол эртага, яъни якшанба куни, оттуркчиларнинг номзоди Акром Имомўғли билан исломчиларнинг номзоди Бинали Йилдирим ўртасида бўладиган теледебат ҳақида эди.

Одатда бу каби сайловларга оид саволларга жавобан Ражаб Эрдўған ўз партиясининг номзодини олқишлар ва у албатта ғалаба қозонишини урғулар эди. Аммо, кеча у ўзини бошқача тутди ва 23 июнда Истанбулда қайтадан бўладиган сайловларнинг маҳумлигини айтиш билан бир қаторда, икки тараф унга пухта тайёрларниши кераклигини урғулаш билан чекланди.

Иккинчи савол Суриянинг Туркия тарафидан феълан босиб олинган Идлиб минтақасидаги аҳвол ҳақида эди. Бу масалада Эрдўған ҳамма биладиган ўз позициясини яна такрорлаш билан машғул бўлди ва бу босиб олинган тупроқлар Туркия назорати остида қолишига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги кераклигини қайта-қайта урғулади ва бу ўша минтақа аҳолисининг истаги эканлигини айтишдан ҳам чекинмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону