14 June 2019
07:42 -
Кеча Уммон кўрфазида 2 танкерни торпедолар урди, АҚШ буни Эрон қилганини ишонч билан айтмоқда
Кеча 13 июнь куни Форз Кўрфазини Тинч Океанининг шимолий қисмидаги Араб Денгизи билан боғловчи Уммон Кўрфазида 2 танкер торпедолар билан урилди.
Эрталаб урилган Норвегиянинг Front Altair номли танкери Тайваниядаги CPC Corp ширкати учун 75 минг тонна нефть олиб кетаётган бўлса, тушдан кейин урилган Япониянинг танкери шу мамлакатдаги Kokuka Courageous ширкати учун метанол олиб кетаётган экан.
Ҳамма биладики, яқинда АҚШ Эронга қарши, унинг ядровий қурол яратишга қаратилган дастурини тўхтатиш ниятида, ўзининг ташаббуси билан киритилган санкцияларни бекор қилиб, ҳамма соҳаларда Эронга қарши ишлайдиган операциялар ўтказишни бошлаган, бунинг натижасида нефтнинг нархи дунё бўйлаб тушишга бошлаган эди. Сўнги кунларда дунё бозорларида 1 барель нефтнинг нархи анча вақтдан бери биринчи марта 60 доллардан анча пастга тушиб кетганди.
Кеча Уммон Кўрфазида 2 танкер торпедо билан урилгач, нефтнинг нархи юксалишга бошлади. Харитадан ҳам кўриб турибсизки, Умон Кўрфазининг шимолий тарафида Эрон, жанубий қисмида Уммон ва Бирлашган Араб Амирликлари бор. Шулардан келиб чиқиб тахмин қилса бўладики, танкерларни торпедолар билан айнан Эрон урган.
АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео кеча Уммон Кўрфазида 2 танкерни торпедолар билан Эрон урганлигини очиқча эълон қилди ва ўз вакилларига бу масалани БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида кўтариш топшириғи берилганини урғулади. Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқига эга бўлган икки давлат, яъни Россия ва Хитой Эронни қўллаб-қувватлашлари маълум, демак, Хавфсизлик Кенгашида Эронга қарши биронта қарор чиқариб бўлмайди.
Аммо, бу каби жанжал-тўпалонлар воситасида Эронга катта зарбалар бериш мумкинлигини яхши тушунган АҚШ раҳбарияти ҳозирги вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Ва тўғри қилади. Эронга берилган зарба Россия ва Хитойга ҳам бориб етади.
Расмдаги харитада Уммон Кўрфази кўк чизиқлар билан кўрсатилган.