13 June 2019
20:29 - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг раҳбарлари Бишкекга келиб бўлдилар, аммо ШҲТ саммити эртага номигагина ўтса керак
Ҳа, ШҲТга аъзо ҳамма давлатларнинг раҳбарлари Бишкекга келиб бўлдилар. Хитой раҳбаридан кейин, биринчилардан бўлиб Шавкат Мирзиё ҳам келиб олган. Ҳозир у ерда маҳаллий вақт ярим кечага яқинлашиб қолди. Аммо, саммит бугун бошланадиганга ўхшамайди.

Қолаверса, қирғизлар аввалги президент Алмазбек Атамбаевнинг даҳлсизлигини йўқ қилиш ва унинг устидан жиноийлар ишлар очиш учун бир нарсалар қилиш билан оворалар. Масалан, бугун, бу масала билан шуғулланадиган вақтинчалик параламент комиссияси тузилди. Алмазбек Атамбаевнинг даҳлсизлигини бекор қилиш учун парламент аъзоларидан 80 киши овоз бериши керак.

Тахмин қилиш мумкинки, ШҲТ саммити эртага номигагина бўлиб ўтади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону