14 June 2019
08:07 - Wikileaks сайти воситасида АҚШнинг сирларини дунёга очиб берган Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш қарори бугун Лондонда чиқарилади
Маълумки, 2006 йили Инетеретда Wikileaks сайти яратган асли австралиялик Жулиан Ассанж (Julian Assange) АҚШ давлат муассасаларининг, хусусан Давлат Департаментининг ички ҳужжатларини бу мамлакатнинг хавфсизлик хизматчилари воситасида яширинча олиб ва ўзи яратган сайтида эълон қилиб, америкаликларни шарманда қилгани билан фахрланиб юрган ва дунёда миллионлаб фанатлари бўлган инсон эди. 2012 йилнинг бошларида уни Англияда қўлга олдилар ва Швецияда бир неча аёлни зўрлаб жинсий алоқага тортгани ҳақида берилган шикоятномаларга асосланиб, Швецияга экстрадиция қилиш ҳақида суднинг ҳукмини чиқардилар.

Аммо, у дарҳол Швецияга экстрадиция қилинмади, унга шикоят қилиш учун имконият берилди ва озод қилинди. У тезлик билан Эквадор элчихонасига кириб олди, Эквадор унга сисёсий бошпана берди, бироқ, уни чет элга олиб кетиш имкони бўлмагани сабабли, элчихонада вақтинча яшашига рухсат берилди. Мана орадан шунча йил ўтиб, у Эквадорнинг ҳам жонига тегди, шекилли, уни 19 апрелда элчиханадан чиқариб юбордилар, аммо дарҳол маҳаллий полиция уни ушлаб кетди.

Шу кунларда АҚШ уни ўзига беришни талаб қилди, Буюкбритания ҳукумати розилигини билдирди ва бугун суднинг қарори чиқишини эълон қилди. Демак, бугун шундай ҳукм чиқарилади ва Жулиан Ассанж АҚШ олиб кетилади. АҚШ суди уни 2012 йилдаёқ “давлат душмани” деб эълон қилганини ҳисобга олсак, унга муносабат давлат душманига каби бўлади.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, йиллар аввал “Ҳаракат” Агентлиги ҳам эълон қилган хабарларда, Wikileaks сайти ўша пайтдаги Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова қилаётган катта ўғриликлар америкалакларга маълум эканлиги ҳам айтилган эди. Демак, улар яна кун тартибига чиқади ва Гулнорани жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё иккинчи исломий хотини қилиб олгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқат эканлигининг эҳтимоллиги ҳам ортади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону