Хитойнинг “Синьхуа“ Агентлиги ва Афғонистонда инглиз тилида ишлайдиган Tolo News Интернет нашрига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Ғазнa вилояти шарқида автомобиль портлатилиши оқибатида камида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳат олган.
Кобулида яна бир портлаш содир бўлибди. Tolo News Интернет нашри маълум қилишича, автобусга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳат олган. Мамлакат Ички Ишлар Вазирлиги расмийлари билдиришича, автобусда маҳаллий университетнинг вакиллари бўлган экан.
Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ўтган йилнинг бошидан бери Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тўхтатиш учун террористларнинг Толибон ташкилоти билан музокаралар олиб бориш кераклигини айтиб келмоқда. Толибон вакиллари Тошкентгап ҳам келиб, расмийлар билан учрашганларини биз ҳам хабар қилган эдик. Аммо, исломий террор битаётгани йўқ, аксинча, кучаймоқда. Шавкат Мирзиё энди нима дейди? Толибонга Қуръонни яхшилаб ўқитиш керак дейдими?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения