02 June 2019
12:32 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Тошкент вилоятида халқни лақиллатиш билан овора бўлди

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА Президент Шавкат Мирзиё кеча Тошкент вилоятини айланиб, одамларни лақиллатиш билан оворалиги ҳақида хабарлар тарқатиш билан овора бўлганди. Аввал у Ангренда қурилган жажжи темир йўл вокзалини айланиб, уни жаҳон миқёсидаги воқеа сифатида кўрсатишга ҳаракат қилгани ҳам маълум.

Шавкат Мирзиё Бўка туманидаги “Саркор” фермер хўжалиги даласида пахта ва ғалла ривожини ҳам кўздан кечирибди. Бу хабарга биз ҳам ЎзАдан олиб қўйган расмга қаранг. Овқат ейишдан бошқа нарсани билмайдиган (қоринларига эътибор беринг), аммо исмлари айтилмаган 2 та баҳайбат одамга ва бошқаларга шундай дебди: “Биз қишлоқ хўжалигида илм, инновацияларни қўлламаганимиз учун ерни “чарчатиб”, унумдорликни йўқотиб қўйдик. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириб, маҳсулотларнинг харид нархини оширдик. Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади.”

Бундай гапларни деҳқонларга гапириш шармандачиликдан бошқа нарса эмас, жаноб Шавкат Мирзиё. Ўзбекистонни демократиялаштириш, ҳақиқий Олий Мажлис ва ҳақиқий сиёсий партиялар пайдо бўлишига йўл бериш, сўз эркинлига йўл очиш, ва муҳим бўлгани, мамлакатни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш керак. Ана ўшанда, Сизнинг маслаҳатларингизсиз ҳам, табиий, деҳқонлар инновациялар ишлатиб, ҳамма нарсани “Во!” қилиб ташлайдилдар. Сиз далама-дала, шаҳарма-шаҳар юришингизга ҳожат ҳам қолмайди, кабинетингизда ўтириб, давлат тизими яхши ишлашини таъминлашингиз лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону