Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг қандайдир йиғилишдаги нутқини видео қилиб кўрсатмоқдалар. Ҳар доимгидек масхарабозлик руҳидаги сўзланган бу нутқнинг, ҳар қандай одамни “Офарин!” деб бақиртирадиган жойлари бор.
Шавкат Мирзиё Фарғона вилоятининг Поп шаҳрида Ўзбекистонда биринчи марта брикет, яъни кўмирдан ҳам анча арзон, газдан 4-5 барабар арзон бўлган ва катта бўлакларга жипсланган (3 кг, 5 кг, 10 кг, 20 кг) ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини айтиб, бу ёқилғи - электр ва газ узилиб қолган вақтларда ёш болалари ва набиралари билан оғир аҳволда қолган одамларга катта ёрдам беришини урғулабди. “Мен ҳам қишлоқда яшайман, баъзида газсиз, сувсиз қоламиз, аммо чидаймиз. Нимага десангиз, бу – ҳаёт. Ҳақиқий ҳаёт – бу қишлоқ. Оёғимиз ердан узилмай, қишлоқнинг ҳаётини кўпроқ билсак, хатоимиз кам бўлади, қабул қилаётган қарорларимиз адолатли бўлади”, дебди ўз нутқи давомида Шавкат Мирзиё.
Ҳа, дейди “Ҳаракат” мухбири, ростдан ҳам “Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари!” деб ҳайқириш керак. У 13 йил Бош вазир бўлган пайтда қилган ишларидан ва мана 2,5 йил Президент сифатида қилаётган косметик ислоҳотларидан фойда камлигини тушуниб етиб, энди ҳаммани қишлоқда каби яшашга тайёрламоқда, чақирмоқда.
Мана энди одамлар, авваламбор, ёш болалари ва набиралари борлар, уйларига брикетлар тўплаб қўйсалар, газ ва электр бўлмай қолганда ҳам бир амаллаб кунларини ўтказаверадилар. Совуқдан ва очликдан ўлмайдилар.
Қаранг, расмда брикетлар қандай чиройли ёнмоқда. Нима ҳам дердик, яна бир бор “Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари!” деб ҳайқирамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения