01 June 2019
22:41 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Халқ Демократик Партияси раиси Ҳотамжон Кетмонов ҳам улоқтирилди, янги раис - Шавкат Мирзиёнинг даҳшатли танқидига учраган собиқ вазир Улуғбек Иноятов бўлди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилувчи тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилиз хабар қилишича, бугун 1 июнда Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси (ХДП) навбатдан ташқари пленумини ўтказибди ва янги раҳбар сайлабди.

Эслатиш керакки, 2013 йилдан шу пайтгача бу партияга гўёки лидерлик қилган Ҳотамжон Кетмонов 2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Спикерининг ўринбосари, Қонунчилик Палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари ҳам эди. У 2016 йилги президентлик сайловларида қўғирчоқ ХДП партиясидан қўғирчоқ номзод сифатида қатнашган ва Шавкат Мирзиёга гўёки ютқазганди.

Эндиликда партияга Наманган Давлат Университети ректори сифатида ишлаб келган Улуғбек Иноятов раислик қилар экан. Маълумки, Улуғбек Иноятов 2011-2013 йилларда Тошкент Давлат Педагогика Университетига ректорлик қилган, 2013 йил февралидан 2018 йил 20 июнига қадар Халқ Таълими Вазири бўлган.

Шавкат Мирзиё 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатига бағишланган видеоселекторда Халқ Таълими Вазирлигида бошланган ислоҳот ҳақида гапириб, Улуғбек Иноятовни жиддий танқид қилган ва шундай деган эди: “Кўп раҳбарларни алмаштиряпмиз. Кеча шунча тажрибаси бор Иноятовни ишдан олиб ташладим. Ўрнига Шерматовни қўйдим. Тарихда бунақаси бўлмаганди. Бутун жамоаси билан алмаштирдим. Бўлим бошлиқлариниям ишдан олишга кўрсатма бердим. Чунки у эски одам. Бир ярим йил ишлаб, бирорта таклиф бермади. Тизимда коррупция, мактабларда коррупция бўлиб кетган. Тошкент шаҳридаги аҳволга маймунлар йиғлайди. Эски жамоадан битта ёшлар бўйича муовин қолди. Вазирликнинг ҳудудий таълим бошқармалари, туманлардаги бошқармалар раҳбарларини ишдан олишга топшириқ бердим.”

Қаранг, бор-йўғи 1 йил аввал Президент Шавкат Мирзиёнинг даҳшатли танқидига учраган қўғирчоқ Улуғбек Иноятов энди қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси бўлибди.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бунақа масхарабоз президент ва бунақа масхарабоз қўғирчоқ партиялар билан келажагимиз йўқ. Келажагимизни буюк қилиш учун Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтса, ўзимизнинг инвесторлар синфи яратилади ва ўз инвесторларимиз ҳамма муаммоларни Шавкат Мирзиёнинг йиғилишларисиз ҳам ҳал қиладилар.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону