30 May 2019
17:26 - Яхши хабар: 156 нафар ўзбекистонлик аёл ва болалари Яқин Шарқдан Тошкентга олиб келинди. “Ҳаракат”: Аёлларнинг эрлари, яъни болаларнинг оталари қани?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган ўзбекистонлик аёллар ва болаларининг Тошкентга қайтариб келинганини хабар қилмоқдалар, Тошкент аэропортида олинган расмларни эълон қилмоқдалар.

Тахмин қилиш мумкинки, расмдан ҳам кўриниб турибди, болалар ўша ерларда, аниқроғи, Ироқ ва Сурияда туғилган. Аёллар ўз эрлари билан ва ўз ихтиёрлари билан Ироқ ва Сурияга кетганларига ҳам ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Саволлар туғилади. Шунча аёл ва болаларни ким ва қаерда тўплади-ку, Ўзбекистон учоғи уларни Тошкентга олиб келди? Бу болаларнинг оталари, яъни аёлларнинг эрлари қаерда қолди? Улар урушда ўлдиларми, ёки Сурия ва Ироқ қамоқхоналарида ётибдиларми, ёки аллақчон отиб ташландиларми? Бу аёл ва болаларини Ўзбекистон ҳарбийлари олиб келдиларми? Хўш, қайтариб келинганларнинг келажаги қанақа бўлади?

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг бу аёллар ва болалари Президент Шавкат Мирзиёнинг топшириғи билан Тошкентга олиб келинганларини урғулаган баёнотида, жумладан, шундай ҳам дейилган: “Хорижий жангари-террористларлар билан алоқадор ҳамда терроризм қурбонлари бўлиши мумкин бўлган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш муҳимлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2396-резолуцияси билан тасдиқланган... Турли сабабларга кўра бегона юртларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга уларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида эканликларини, давлат уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чораларни қўллашини маълум қилишни муҳим деб ҳисоблаймиз.”

“Ҳаракат” Агентлиги бу воқеани олқишга сазовор деб баҳолаётгани хабарнинг сарлавҳасиданоқ кўриниб турибди. Аммо, биз бу хабарга қўйган саволларга жавоб берилиши кераклиги ҳам ҳаммага тушунарли бўлса керак. Бу каби саволлар, аслида, жуда ҳам кўп.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону