30 May 2019
08:39 -
Ўш шаҳрида қассобхоналар бекитилди, қассобхона эгалари шаҳар ҳокими билан учрашув талаб қилмоқдалар
Кеча Ўш шаҳридаги қассобхоналарнинг эгалари шаҳар ҳокимлиги олдида тўпланиб, шаҳар мэри/ҳокими билан учрашув ўтказилишини талаб қилдилар. Бундай чиқишга уларни ўз маҳсулотларига асосиз равишда кескин талаблар қўйилиши мажбур қилибди.
Тадбир иштирокчиларининг сўзларига қараганда, Давлат Ветинспекциясининг Ўш шаҳри бўйича идорасининг қассобхоналарни ёпиш бўйича буйруғи чиққан. Бундан ташқари, вилоятдан шаҳарга гўшт олиб кириш тақиқланган.
Давлат Ветинспекциясининг таъкидлашича, маҳсулотларнинг сифатига бўлган талаб Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи талабларига мос келмайдиган қассобхоналарнинг беркитилиши ва эпизоотик вазият устидан назорат ўрнатиш мақсадида кучайтирилмоқда эмиш.
28 май куни Ўшда гўшт бозори ва дўконлари беркитилди. Дўконлар кеча ҳам ёпиқ эди, бугун ҳам шундай бўлса керак. Турли хабарларда 250 нафар қассобнинг 200 нафари иш ташлашларда иштирок этгани айтилмоқда. Бундай норозилик чиқишлари бугун ҳам давом этиши шубҳасиздир.