30 May 2019
19:32 -
Кечагина Германия Федерал Президенти Ургенчга келиб кетган эди, энди у ерга Россия Бош вазири Дмитрий Медведев келди ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арип билан учрашув ўтказди
Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга 2 кунлик ташрифининг иккинчи кунини Ургенчда ўтказиб, кеча кечқурун у ердан кетган эди. Айнан кеча кечқурун Тошкентга етиб келган Россия Бош вазири Дмитрий Медведевни бугун эрталаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қабул қилди. Сўнгра Дмитрий Медведев Ургенчга учиб келди ва шу ерда ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арип билан биргаликда икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари иштирокидаги комиссияларнинг биринчи учрашувини ўтказди.
Kun.uz Интернет нашри русларнинг ТАСС Агентлигига асосланиб хабар қилишича, шу учрашув пайтида Дмитрий Медведев икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳозир 4,5 миллиард долларга чиққани, яқин йилларда 10 миллиард долларга чиқишини айтибди.
Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида бу учрашувга оид биронта тафсилотли хабар йўқ, ҳамма ерда умумий гаплар айтилмоқда.
Расмда Урганч шаҳрида ўтаётган Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлисини кўрмоқдасиз.
Қизиқ, Шавкат Мирзиёнинг мақсади Ургенчни Ўзбекистоннинг 2-чи сиёсий маркази қилишми?