30 May 2019
07:30 - Ўзбекистонда 2 кун бўлган Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кеча ватанига қайтди, Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентга келди
Аввал хабар қилинганидек, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 2 кундан бери Ўзбекистонда эди. У Шавкат Мирзиё ва яна бир қатор давлат ходимлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ташкилотларнинг вакиллари, мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларининг вакиллари билан учрашди, ҳамда Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғининг очилиш маросимида қатнашди, саноат корхоналари билан танишди. У Хоразм вилоятида ҳам бўлиб, Урганч Давлат Университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбатлашди, Хива шаҳридаги тарихий обидаларни томоша қилди. Кеча ярим кечасига яқин Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразмдан Германияга жўнаб кетди.

У кетар-кетмас, Тошкентга Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев етиб келди (расмда). Уни аэропортда ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арип кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Россия Президенти ва делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Хабарларда айтилишича, Россия Бош вазири бугун 30 май куни Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади. Табиий, уни Шавкат Мирзиё ҳам қабул қилса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону