Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Давлат Бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқибдилар. Ҳисоботни Молия Вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов тақдим этибди.
Масхарабозлик руҳидаги ҳисобот ва унинг муҳокама қилиниши ростдан ҳам масхарабозлик эканлиги биттагина нарсадан кўриш мумкин. Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 1-чорагида Давлат Бюджети даромадлари 23 триллион 65,9 миллиард сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,9 фоизга ўсди, бу йил йилнинг биринчи чораги учун режалаштирилган 21 триллион 123,6 миллиард сўмлик даромад 1 триллион 942,3 миллиард сўмга ортиғи билан ёки 109,2 фоизга бажарилганмиш.
Бу йилги даромад тасдиқланган режага нисбатан 109,2 фоиз бўлганини қўйиб туринг, 3 ойлик даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,9 фоизга (!!!) ўсганига нима дейсиз? Бунақа нарса дунёда бўлмаган ва бўлолмайди.
Хўш, биронта депутат бу билан қизиқдими? Йўқ. Хабарда бундай рақамлар қандай муҳокама қилингани мутлақо тилга олинмайди. Кўриниб турибдики, Қонунчилик Палатасининг бу мажлиси оддий масхарабозлик бўлган. Мана шундан ҳам кўраверингки, Ўзбекистон давлат сифатида ўлмоқда. Бу ерда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоғи бўлган Қонунчлик Палатаси ҳам ҳеч нарса билан қизиқаётгани йўқ.
Дарвоқе, хабарда Давлат Бюджетининг xаражатлар қисми ҳақида биттагина жумла айтилган: "Ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинди." Лекин, режалаштирилган харажат билан амалдагиси ўртасида қандай фарқ борлиги айтилмайди.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, ўзингиз кўринг, Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги бунақа тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли - Ўзбекистон халқи мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни бу режимдан талаб қилиши керак. Акс ҳолда, майдонларга чиқишга тўғри келади.
Эътибор беринг, бу хабарга Қонунчилик Палатасининг мажлисидан олинган расм ҳам қўйилмаган. Бундай мажлис бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Нима ҳам дердик, масхарабозлик масхарабозлик-да!!