29 May 2019
01:14 - Яна масхарабозлик: Германия Федерал Президенти билан ортиқча иши бўлмаган Шавкат Мирзиё кечa 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасига бағишланган йиғилиш ҳам ўтказибди
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан кеча учрашувлар ўтказган, у билан гўёки муҳим ҳужжатлар имзолаган, тўғрисини айтсак, халқаро масхарабозлик билан шуғулланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё маҳаллий масхарабозликни ҳам унутмабди. Президент матбуот хизмати хабар беришича, Шавкат Мирзиё кеча 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказибди.

Хабарда айтилишича, кимлар қатнашгани ҳам айтилмаган йиғилишда 24 май куни Ўзбекистон Миллий Университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан бўлган учрашувда айтилган таклифлар ва долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Қаранг, биз Шавкат Мирзиё далама-дала, шаҳарма-шаҳар юриб, халқни лақиллатиш учун бир тийинга қиммат ишлар билан шуғулланаётгани устидан кулардик. Давлат раҳбари кеча яна бир буюк иш қилибди. У 24 майдаги учрашувда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга доир таклифларни муҳокама қилиш учун махсус майдон яратиш мақсадида Республика Фан ва Технологиялар Кенгаши, турли йўналишларда иш олиб борадиган 4 та комиссия ташкил этишни таклиф қилган экан, кеча бу Кенгаш ва комиссияларнинг асосий вазифалари белгилаб берилибди. Табиий, Шавкат Мирзиё белгилаб берибди.

Хуллас, Шавкат Мирзиё кеча бир тийинга қиммат навбатдаги йиғилишини ўтказиб олди. Энди илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш ўта юксак даражага чиқиб кетса-я!?!?

Йўқ, илм-фан ва олий таълим соҳасида ҳам амалда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмайди. Шавкат Мирзиё деҳқонларнинг олдига бориб, тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдори экиш ҳақида маслахатлар берди. Ҳеч қандай натижа бўлмади. Кейин, чет эллик инвесторларни чет эллардаги элчихоналаримиз ёрдамида Ўзбекистонга олиб келиш ҳақида маслаҳатлар ва топшириқлар берилди, амалда ҳеч нарса бўлмади ҳисоб.

Энди илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантиришда биронта жиддий натижа бўладими? Йўқ, бўлмайди. Чунки, кечаги йиғилиш қатнашчилари бошларини кўтармасдан Шавкат Мирзиёнинг алжирашларини конспект қилиш билан оворалар, нима қилиш кераклигини ўйлаётганлари ҳам йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону