28 May 2019
02:33 - Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмайер Шавкат Мирзиёнинг таклифи билан кеча ярим кечасига яқин Тошкентга келди

Авваламбор эслатиш керакки, Германия - парламент давлати, бу мамлакатда ҳукуматни Канцлер бошқаради, Федерал Президент эса, кўпроқ вакиллик функцияларини бажарадиган гўёки давлат раҳбаридир. Бунақа нарсаларни тушунмайдиган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Франк-Валтер Штайнмайерни ўз ҳамкасби сифатида Ўзбекистонга таклиф қилган бўлса керак.

Кеча Тошкент аэропортида Франк-Валтер Штайнмайер ва унинг турмуш ўртоғини, расмда кўраётганингиздек, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арип кутиб олди.

Франк-Валтер Штайнмайер кечаёқ ўзи учун ажратилган қароргоҳда мамлакатимизда фаолият юритаётган Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ), Тошкентдаги Гёте Институти, Конрад Аденауэр ва Фридрих Эберт номидаги жамғармалар, Германия Академик Алмашувлар Хизмати (немисча қисқартмаси - DAAD) каби ташкилотларнинг вакиллари билан учрашибди.

Меҳмоннинг Шавкат Мирзиё ва бошқалар билан учрашувлари 28 майга режалаштирилган. 29 май куни эса, Франк-Валтер Штайнмайер Хоразм вилоятида бўлиб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашаркан, Хива шаҳридаги маданий-меъморий обидаларни томоша қилар экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону