27 May 2019
20:39 -
Шавкат Мирзиёга шапалоқ: Сафар этмай энди, зинҳор, яхши аэропорт қур...
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзАни қандайдир жин урди, шекилли, бугун 27 май куни Комилжон Шамсиддинов исмли биттасининг “Сафар этмай энди, зинҳор, аэропорт қурсин...” сарлавҳали мақоласини эълон қилворибди.
Бу мақоланинг сарлавҳаси Мавлоно Муқимийнинг “Бозор чиқмай энди, зинҳор, ароба қурсин” дея бошлангувчи ғазалига мухаммассифат бир нарса бўлибди. Чунки, мақола Ўзбекистонимизда аэропортларнинг қанчалик ғариб эканлиги, йўловчиларга ўта ғариб хизмат кўрсатилиши ҳақида.
Мақола муаллифи яқинда Туркияда бўлган экан, у ердаги аэропортларда йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларни бизники билан солиштириб, ғариб аҳволимизни очиқча кўрсатиб берибди. Мақоладаги унинг қуйидаги сўзлари ҳам аҳамиятга лойиқ:
“Ўтган 2018 йилда Туркияга 45 миллиондан ортиқ сайёҳ келган, жорий йилда бу рақамни 50 миллионга етказишмоқчи экан шоввозлар. Қандини урсин. 80 миллион аҳолига эга мамлакатда бу кўрсаткич жуда яхши. Туристик салоҳиятнинг бу қадар юқорилигига асосий омил бўладиган жиҳатларни яхши биласиз, бу – сервис, бу – қулайлик, бу – ҳамёнбоп нарх, бу – сифат...
Аммо ана шу ордона қолгурлардан бизда анча етишмаслигига биргина аэропорт-у, ҳаво йўлларининг ўзидан хулоса чиқариш мумкин, шекилли. Бу нарса йўловчиларни рўйхатга олиш-у, уларни кутиш залидан трапга кузатиш жараёнининг ўзида сезилади: юзлаб одамни бир тешикдан, имиллаб ўтказиш, уларнинг асабини қўзғаб, сабр косасини тўлдириш... Очиғи, бу тахлит бошбошдоқликни Туркия тугул, бошқа давлат аэропортида ҳам кузатмайсан.”
Комилжон Шамсиддинов мутлақо ҳақ. Аммо, бизда аҳвол фақат аэропортларда эмас, салкам ҳамма ерда ғариб. Ўзбекистонда иқтисодий аҳвол ривожланган давлатларни қўйиб туринг, кечагина отдан тушган қозоқларникидан кўп марта ёмон экан, бу ғариб аҳволдан асло чиқолмаймиз.
Шундай бўлса ҳам, бу мақоланинг яна битта жойига эътиборингнизни қаратмоқчимиз. Бу битта жойи – мақоланинг сарлавҳаси. Эътибор беринг, муаллиф нима демоқда: “Сафар этмай энди, зинҳор, яхши аэропорт қур...” Эси паст одам ҳам тушунадики, мақола муаллифи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга айтмоқда: “Сафар этмай энди, зинҳор, яхши нарсалар яратишни бошқар...”
Биз ҳам шу фикрни тўхтамасдан, бошқачароқ шаклда, салкам ҳар куни айтиб ётибмиз: “Мамлакат президенти ва юксак даражали раҳбарлар далама-дала, шаҳарма-шаҳар кезиш ўрнига, кабинетларида ўтириб бўлса ҳам, Ўзбекистонда ҳамма нарса яхши қурилиши ва ишлашини ташкил қилишлари керак.”
Раҳмат, Комилжон Шамсиддинов жаноблари, бизнинг фикримизни мамлакатнинг бош ахборот воситасида чиройли қилиб такрорлаганингиз учун.
ЎзАнинг хабар-мақоласига илова қилинган расм Истанбулдаги аэропортда олинган экан.