27 May 2019
16:35 -
Нурсултон Назарбойга умрбод Турк Кенгашининг фахрий президенти мақоми берилди
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбойга умрбод Турк Кенгашининг фахрий президенти мақоми берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Маданият, Ахборот ва Туризм Вазирлиги томонидан тарқатилган Турк Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг баёнотида таъкидланади.
Маълум қилинишича, бу ташаббус Туркия Президенти Ражаб Эрдўған томонидан илгари сурилган ва “1990 йиллар бошларидан бери турк дунёсини бирлаштириш ва турк интеграция ташкилотини тузишдаги Нурсултон Назарбойнинг ролини инобатга олган ҳолда” Турк Кенгашига аъзо давлат етакчилари томонидан қўллаб-қувватланган.
“Буюк етакчи Нурсултон Назарбойнинг ғоя ва лойиҳалари келажакда ҳам Турк халқларининг саъй-ҳаракатларида дастуриламал бўлаверади”, – дейилади баёнотда. // ЎзА

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения