“Миллий Тикланиш” Демократик Партиясининг раиси, 2016 йилдаги президент сайловларида Шавкат Мирзиё билан гўёки курашган қўғирчоқ номзод Сарвар Отамуродов “Ўзагросуғурта” Акционерлик Жамияти раҳбари лавозимига ўтгани кеча эълон қилинган эди. Бугун бу партия Марказий Кенгашининг мажлисида янги раис сайланибди. Янги раис – аввалгиси каби, айни пайтда, Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутати ҳам бўлган Алишер Қодировдир (расмда минбарда).
Хабарларда айтилишича, Алишер Қодиров 1975 йилда туғилган. 1996 йилда Туркиядаги Эгей Университетини, 2009 йилда Тошкент Молия Институтини (сиртдан) ва 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академиясини тамомлаган экан. У 2017 йилнинг августидан буён Республика Маънавият ва Маърифат Маркази раҳбари вазифасини ҳам бажариб келган. У қачондан бери Қонунчлик Палатасининг депутати бўлгани хабарларда айтилмаган.
Хуллас, битта қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси кетди, бошқа қўғирчоқ унинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистонда ҳамма қўғирчоқларнинг қисмати шундай. Ёғлик иш топилмагунча қўғирчоқлик қиладилар, топилгандан кейин ўғрилик билан яшайдилар. Порахўрлик ва коррупция ботқоғида ботаётган Ўзбекистонда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Омад келса, норасмий миллионер бўлиб оладилар, омад келмаса қамоққа ташланадилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения