23 May 2019
20:17 -
Қизиқ: Халқаро Валюта Жамғармаси раҳбари Кристин Лагард Нур-Султондаги XII Остона Иқтисодий Фрумига келган ва қайтишда Ўзбекистонга ҳам кириб ўтган экан
19 майдаги хабаримизда Халқаро Валюта Жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард Тошкентда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиё билан кўришгани, аммо Ўзбекистондаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш масаласида гапни олиб қочишга бошлагани устидан кинояли шаклда кулган эдик. Чунки, у атайлаб Ўзбекистонга келгани ва муҳим масалаларда гапни олиб қочаётгани ҳақиқатдан ҳам кулгили эди.
Бизга бугун маълум бўлишича, Кристин Лагард 16-17 май кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда бўлиб ўтган XII Остона Иқтисодий Фрумида иштирок этиш учун Марказий Осиёга келган, Самарқандни ҳам кўриш истаги бўлгани учун Тошкентга ҳам кириб ўтиб, Шавкат Мирзиё билан хўжа кўрсинга учрашган экан.
Бугун қозоқларнинг Казинформ Агентлиги Кристин Лагард билан Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тоқаев Иқтисодий Фрумда, яъни бир ҳафта аввал, биргаликда тушган расмларини эълон қилди. Нима ҳам дердик, ўзбек мақолида айтилганидек, ҳечдан кўра, кеч яхши.