21 May 2019
22:32 - Фаттоҳ Шодиев Алишер Усмоновнинг гапларнини такрорлади: Ўзбекистонга инвестиция киритмайман, аммо спонсорлик билан шуғулланаман

Тошкентда бўлиб ўтган Москва Давлат Халқаро Муносабатлар Институти (МДХМИ, русчаси – МГИМО) битирувчиларининг V Халқаро Форумида иштирок этган асли ўзбекистонлик, аммо ҳозир Қозоғистоннинг 6 нафар доллар миллиардеридан бири бўлган Фаттоҳ Шодиев UzReport Агентлигига интервью берибди. Бу интервью билан YouTube cайтида танишиш мумкин: https://www.youtube.com/watch?time_continue=26&v=l2HyXyUgVxI

Ҳеч қандай жиддий мавзуни тилга олишни истамаган Фаттоҳ Шодиев Ўзбекистонга ҳеч қандай инвестиция олиб кириш нияти йўқлигини, аммо ўз ватани Ўзбекистонга ва ўзбекистонликларга хайрия ёрдами бериш билан маълум маънода шуғулланаётганини айтган, айни замонда, интервью олувчи аёл берган саволлардан қочиб, бу масала бўйича ҳам биронта мисол кўрсатмаган.

Маълумки, ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов ҳам МГИМОни битирган, лекин аввалги хабарларимизда айтилганидек, ўзнинг “КомерсантЪ” газетасида шу кунларда тўғридан-тўғри Россия ҳукмдорларига қарши мақола эълон қилиши натижасида чиққан жанжаллар туфайли Тошкентда келмаган.

Лекин, бир нарса қизиқ. Фаттоҳ Шодиевнинг худди Алишер Усмонов каби Ўзбекистонда ҳақиқий бизнес билан шуғулланиш нияти йўқ. Чунки, у Ўзбекистонда жиддий ўлчовда бизнес билан шуғулланиш мумкинлигига ишонмайди. Унинг Ўзбекистонга жиддий хайрия ёрдами бериш, яъни спонсорлик қилиш нияти йўқлиги ҳам шу интервьюдан кўриниб турибди.

Шу сабабли, ўзбекларга мурожаат қиламиз. Халқ майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Акс ҳолда, Ўзбекистон давлат сифатида ўлади. Буни СССР мисолида кўрдик, яна кўришни истайдиганлар борми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону