22 May 2019
07:30 - Россия ФХХ директори кеча Душанбеда Афғонистоннинг МДҲ давлатлари билан чегарасида тахминан 5 минг атрофида террористлар тўпланганини айтди
Кеча Душанбеда МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари раҳбарларининг йиғиишида Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати директори Александр Бортников (расмда) муҳим гаплар гапирди. Унинг айтишича, Афғонистоннинг МДҲ билан чегараларига яқин ҳудудларига Ислом Давлатининг “Вилояти Хорасан” бўлими тахминан 5 минг жангарини тўплаган. Бу террористлар турли йўллар билан МДҲга ҳам кириб бормоқдалар ва маҳаллий ташкилотлашган жиноий гуруҳлар билан бирлашмоқдалар. Уларнинг кўпчилиги Сурияда урушган МДҲликлардир ва ҳозир улар маҳаллий қочқинлар ҳамда меҳнат мигрантларининг оқимлари билан бирлашиб кетмоқдалар.

ФХХ директорининг айтишича, террористик гуруҳларнинг аъзоларида “кимёвий қурол ва биотоксинлар ишлаб чиқариш учун керак бўлган материаллар, технологиялар ва инфраструктуралар бор”.

Бу йиғилишнинг бошланишида иштирок этган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Тожикистон-Афғонистон чегараси хавфли зонага айланиб бораётгани, МДҲ давлатлари бу ерда ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишлари кераклигини урғулаш билан бир қаторда, Тожикистон халқаро терроризм, экстремизм ва бошқа хавфлар билан кескин курашишга тайёр эканлигини ҳам таъкидлабди.

Бу йиғилишда Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларидан кимлар қатнашаётгани маҳаллий хабарларда тилга олинмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону