Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз бугун 21 майда хабар қилишича, Шавкат Мирзиё айнан бугун “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5723 номерли фармон имзолабди.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланади:
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;
- Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;
- Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.
Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлиги шундан иборатки, 2019 йил19 январда Адлия Вазирлигининг "Huquqiy axborot" канали ҳукуматнинг қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилгани ва ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилганини хабар қилган эди. Бу хабарни ўз таҳлилимиз билан биз ҳам эълон қилган эдик.
Қаранг, ҳукумат Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 4 ой аввал 577 минг 172 сўм деб белгилаган эди, Шавкат Мирзиё бу йил 1 сентябрдан бу рақамни 577 170 сўм қилибди. Шармандалик! Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2 сўмга (!!!) туширилибди-ку.
Бундан ҳам муҳим бўлгани, “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори” - “энг кам, яъни минимал ойликни” билдирмайди, минимал ойлик – “базавий ҳисоблаш” деб аталган 202 730 сўмдир. Шавкат Мирзиё бизда минимал ойликни 202 730 сўм (24 доллар) қилиб, 2018 йилнинг 1 ноябридан белгилаган эди. Ҳозир ҳам шундайлигича қолаверади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса, бугунги Фармонда айтилганидек, маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатимиз аҳолисининг ойлигини ошириш масаласида ҳеч нарсага эришолмаслигини тушунгач, бечора халқимизни лақиллатиш учун “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори”, “Базавий ҳисоблаш” каби атамалар киритган.
Бу масхарабозлик эмас, шармандачиликдир.