18 May 2019
16:24 -
Бугун қиримтатарларни Қримдан ҳайдаб чиқариш бошланганининг 75 йиллигидир, расмий Ўзбекистон ҳукумати жим, аммо биз қиримтатарларга ҳамдардмиз
Қиримтатарларининг бир қисми Қиримни босиб олган немис-фашистлар билан ҳамкорлик қилганини баҳона қилган Иосиф Сталин 1944 йил 18 майда қиримтатарларни Қиримдан ҳайдаб чиқаришни бошлаган эди. Ўшанда қиримтатарларнинг асосий қисми Ўзбекистонга, каттагина қисми Қозоғистонга, майдароқ гуруҳлар Россиянинг баъзи вилоятларига олиб чиқиб ташланганди. Уларни юк ташийдиган вагонларда Марказий Осиёга олиб келиб ташлашган. Йўлда минглаб қиримтатарлари ҳалок бўлган.
Кейинчалик меҳнаткаш қиримтатарлар ҳамма ерда ўзларини тиклаб олдилар, аммо ватанларини йўқотдилар. Сталиннинг ўлимидан кейин қиримтатарлар ўз ватанларини қайтариб олиш учун кураш бошладилар, бу курашга Мустафо Жамилўғли каби афсонавий миллат фидоийлари раҳбарлик қилдилар. Қиримтатарлар, юқорининг расмий рухсати бўлмаса ҳам, ўз ватанларига кўчиб боришни бошлаб юбордилар.
Ўша пайтлардан бери қиримтатарлари 18 майни ўзларининг куч ишлатиб депортация қилиш бошланган кун деб ҳисоблайдилар ва бу кунни миллий фожеа куни сифатида нишонлайдилар.
Украина ҳукумати қиримтатарларнинг депортациясига оид тафсилотларни белгилаш, қиримтатарларни геноцид қилганларни аниқлаш мақсадида текширувлар олиб борди, геноцид бўлганини исботлади десак ҳам бўлади. Аммо, Украина ҳукуматининг бу масала бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россияга юборган хатларига Ўзбекистон ва Қозоғистон жавоб бермабди, Россия рад жавоби берибди. Бу ҳақда Украина оммавий ахборот воситалари айтмоқдалар.
Ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими туркий тилли халқларнинг тақдири билан қизиқмаслигини тушуниш мумкин, аммо нимага ўзбек халқи жим? Ўзбеклар миллат сифатини тиклаши учун бу саволга ҳам жавоб қидиришлари керак.
Ҳозирча бутун ўзбек миллати номидан қиримтатар халқига 75 йил аввал бўлган мудҳиш воқеалар бўйича биз ҳамдардлик билдирамиз ва ҳозир мустамлака бўлган Қирим тезроқ мустақилликка эришишини тилаймиз. Бу курашда қиримтатарларга, биринчи навбатда, ҳозир мажбуран Киевда яшаётган Мустафо Жамилўғли (расмда) раҳбарлигида кўп йиллар аввал тузилган Қиримтатарлар Миллий Мажлисига ёрдам беришга биз доим тайёрмиз, бу ҳақда авваллари ҳам Мустафо Жамилўғли билан алоқада бўлганмиз.