17 May 2019
22:29 - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлиги чегара билмайди: Ўзбекистон Президенти заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказганди, энди фармон имзолабди
Шу йил 8 майдаги хабаримизда Шавкат Мирзиё заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича масхарабозлик руҳидаги йиғилиш ўтказганини билдирган эдик. Бундан рағбатланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун яна бир масхарабозлик қадами қилибди ва мамлакатимизда заргарлик тармоғини жадаллик билан ривожлантиришга оид фармон имзолабди.

Фармонга мувофиқ, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб, жисмоний шахсларга қиймати 5 минг доллардан ортиқ бўлган тайёр заргарлик маҳсулотларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишга рухсат берилади, қимматбаҳо металлар ҳамда маҳаллий заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш қўшимча қиймат солиғи ва акциз солиғидан 2022 йил 1 июлга қадар озод этилади. Қисқа қилиб айтсак, бу фармон билан Ўзбекистонда 2019-2023 йилларда заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланганмиш.

Амалда бу фармон ишлайдими ёки йўқлиги номаълум. Аммо, бунинг муҳим аҳамияти йўқ. Ўзбекистон давлатининг президенти мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш билан шуғулланиши керак. Бундай ислоҳотлар йўлга қўйилса, заргарлик тармоғидаги ҳамма муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Бундай нарсаларни Ўзбекистондаги тожиклар режимининг лидери бўлган Шавкат Мирзиёга тушунтиришнинг ягона йўли – ўзбеклар майдоналарга чиқиб, бу режимдан мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишларидир. Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, Ўзбекистон ўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону