18 May 2019
20:07 - Масхарабоз Шавкат Мирзиё алжирашга ўтибди: Мактаб ўқитувчиларининг маошини минг долларга етказармиш

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари кеча ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, 16 май куни Андижон вилояти ҳокимлигида Шавкат Мирзиё ўтказган фаоллар йиғилиши давомида таълим соҳасидаги муаммоларга ҳам катта эътибор берилибди. Масалан, у қайсидир бир туманда 6 та коллеж борлигини айтиб, бир туманга битта коллеж ҳам етарли эканлигини гапиришдан ташқари, Халқ Таълими Вазири Шерзод Шерматов, Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Ином Мажидов, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва бошқа масъуллардан Андижон вилоятидаги касб-ҳунар коллежлари бинолари ва жиҳозларини Халқ Таълими Вазирлигига ўтказиш бўйича таклифлар беришни, бор мактабларнинг биносини таъмирлашни талаб қилган.

Ўзбекистон Президентининг бу гаплари ҳам эътиборга лойиқ, аммо нимага у мамлакатимизда аҳолининг ўртача ойлиги, демак, ўқитувчиларнинг ҳам ойлиги ривожланган мамлакатлардагидан 30-40 баравар камлигини қўйиб туринг, ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан ҳам сал кам 10 баравар камлигини тилга олмаган? Бу ҳам майли, мактаб ўқитувчисининг ойлигини минг долларга етказмоқчимиз деб мақтанган.

Жойи келгани учун айтиш керакки, Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси мамлакатимизда ўртача ойлик ортиб бораётгани, ҳозир 200 долларга яқинлашиб қолгани ҳақидаги хабарларини биз аниқ маълумотларга асосланиб ёлғон эканлиги кўрсатиб берган эдик ва ҳозир мамлакатимизда ўртача ойлик нари борса 100 доллар бўлиши мумкинлигини таъкидлагандик.

Ҳозир Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми, демак, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам тахминан 5 фоиз ортиб бораётгани айтилмоқда. Бу кетишда ўқитувчиларнинг ҳозирги ўртача 100 долларлик ойлигини 1 минг долларга чиқариш учун неча ЮЗ ЙИЛ кераклигини ҳисоблаб кўринг, ўшанда масхарабоз Шавкат Мирзиё оддий алжировчига айланаётганини кўрасиз.

Ҳа, Ўзбекистонда ҳамманинг ўртача ойлигини орттириш устида ишлаш керак. Аммо, Шавкат Мирзиёнинг косметик ислоҳотлари билан ҳозирги ғариб аҳволдан ҳеч қачон чиқолмаймиз. Бу аҳволдан чиқиш учун, аввалари ҳам кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТАЛАР ўтказиш керак.

Вақти келгани учун эслатамиз, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтса, ўзимизнинг инвесторлар синфи яратилади ва ўз инвесторларимиз ҳамма муаммоларни Шавкат Мирзиёнинг йиғилишларисиз ҳам ҳал қиладилар.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Расмда - "Бирлик" Халқ Ҳаракатининг 1989 йил 21 сентябрь куни Навоий кўчасида ўтказган ва ўша пайтдаги диктатор Ислом Каримни даҳшатга туширган намойишларидан бирини кўрмоқдасиз. Ўшанда ичимиздан чиққан Салой Мадамин (адабий таҳаллуси - Муҳаммад Солих) раҳабарлигидаги сотқинлар гуруҳи орқамиздан пичоқ уриб, тожик аслли ҳаромий Ислом Каримнинг ҳокимиятини мустаҳкамлаб берган эдилар. Ҳозир яна шу каби намойишлар ўтказиш вақти келмоқда, аммо, ичимиздан яна сотқинлар чиқишига йўл бермаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону