16 May 2019
20:49 -
Ўзбекистон ва Россия Атом Энергетикаси соҳасида “Йўл харитаси” имзоладилар. Буёғи нима бўлади?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Тошкентда давом этаётган "Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2019" йигирма учинчи ва "Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2019” ўн тўртинчи халқаро кўргазмалари доирасида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом электр станцияси қурилиши бўйича амалга ошириладиган асосий чора-тадбирларнинг “Йўл харитаси”ни имзолаш маросими бўлиб ўтганини хабар қилдилар.
Меморандум руҳидаги келишув ҳужжатига Ўзбекистон Энергетика Вазири Алишер Султонов ва "Росатом" Давлат Корпорацияси Бош директори Алексей Лихачёв имзо чекибди.
Хабарда айтилишича, мазкур “Йўл харитаси” Ўзбекистонда атом электростанцияси яратиш бўйича амалага оширилаётган лойиҳанинг иккинчи босқичида амалга ошириладиган аниқ вазифаларни ўз ичига олган. Жумладан, ҳужжатга мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш учун хавфсизликни асослаш юзасидан дастлабки ҳисобот тузиш бўйича кўрсатмалар тайёрланади. Унда лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома тузиш ва мувофиқлаштириш шартлари ҳам кўрсатиб ўтилган.
Кўриниб турибдики, ЎзАнинг хабарида бугун имзоланган ҳужжатнинг асосий моҳияти очиқланмаган. Кечаги хабаримизда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Ўзатом" Агентлиги аввалроқ ташкил этилганини билдирган эдик.
Биринчи туғиладиган савол шундай: Нимага бу ҳужжатни "Росатом" Давлат Корпорацияси Бош директори Алексей Лихачёв билан биргаликда "Ўзатом" Агентлиги раҳбари имзоламаган? "Ўзатом" Агентлиги раҳбари ким ўзи? Унинг ўрнига ҳужжатни Ўзбекистон вазири имзолаши – Россия олдида тиз чўкишга ўхшаб кўринмоқдаку. Хўш, нима бўлади, тиз чўкиб қолаверамизми, ёки олдинда жиддий ўзгаришлар бўладими?
Расмда - Алексей Лихачёв ва Алишер Султонов “Йўл харитаси”ни имзоламоқдалар.