16 May 2019
15:40 - Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси 20 майга тайинланди

Украина ва дунёнинг оммавий ахборот воситалари янги сайланган президент Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси 20 майга тайинланганини эълон қилмоқдалар.

Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб Украина парламенти – Олий Рада Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси қачон бўлиши ҳақида қарор қабул қилди. Владимир Зеленскийнинг ўзи инаугурацияни 19 майга тайинлашни сўради, аммо 450 депутатнинг 315 нафари 20 май учун овоз берди. Чунки, 19 май Украинада сиёсий репрессиялар қурбонларини хотирлаш кунидир. Олий Раданинг бу мажлиси ҳамма телеканалларда кўрсатилди.

Шундай қилиб, Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси 20 майда бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону