17 May 2019
01:44 - АҚШ-Хитой ўртасидаги иқтисодий урушда АҚШ олдинда кетмоқда, кўрамиз, буёғи нима бўлади?
Шу йил 14 майдаги хабаримизда Хитой ўзаро савдо масаласида АҚШ билан келишишни истамагани, бунинг натижасида Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 617 поғанага чўкканини хабар қилган ва воқеалар қандай ривожланишини тахмин қилиш қийин эканлигини, воқеаларни кузатиб боришдан бошқа йўлимиз йўқлигини айтган эдик. Мана орадан 3 кун ўтди, хўш, нималар бўлмоқда?

АҚШ Президенти Доналд Трамп Хитойга қарши санкциларни кучайтришини эълон қилди ва бунинг натижасида Осиё мамлакатлари ва жумладан Хитойдаги фондлар биржаларида кескин тушиш бошланди. Табиий, Нью-Йорк Фондлар Биржасида тескариси бўлди ва ўсиш бошланди, Dow Jones индекси 3 кунда 500 дан кўп поғанага юксалди.

Хуллас, қисқа қилиб айтсак, АҚШдаги катта бизнес бу масалада Доналд Трампни қўллаб-қувватлади, натижада, Нью-Йорк Фондлар Биржасида қайтадан ўсиш бошланди ва Dow Jones индекси қайтадан осмонга сакради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону