Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА Раҳим Ражабов исмли биттаси билан ўтказган суҳбатидаги 4 нуқтага эътиборингизни қаратмоқчимиз.
БИРИНЧИСИ. Бу суҳбатни олиб борган мишиқи журналист Комилжон Шамсиддинов суҳбатни шундай бошлайди: “Сиз мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи ва сўнгги (ягона) Давлат котиби бўлган одамсиз.”
Аммо, гурунгчи-масхарабоз Раҳим Ражабов бу сўзларни ўзи учун мақтов сифатида қабул қилади, ҳақиқатни эса эслатмайди. Ҳақиқат эса шундай. Ўзбекистоннинг биринчи Давлат Котиби Шукрулло Мирсаидов бўлган. Шукрулло Мирсаидовни бу лавозимга 1992 йилнинг биринчи кунлари Ислом Карим тайинлаган ва у киши қисқа вақт бўлса ҳам Давлат Котиби бўлган. Шукрулло Мирсаидов бундан олдин Госплан раиси ва айни замонда Ўзбекистон Министрлар Совети раисининг ўринбосари, кейин Министрлар Совети раиси, ундан кейин Ўзбекистон вице-президенти бўлган.
1991 йил 29 декабрдаги умумхалқ сайловларида Ислом Карим президент этиб сайлангандан кейин, у вице-президент лавозимни йўқ қилиб, Давлат Котиби лавозими киритган ва бу лавозимга Шукрулло Мирсаидовни тайинлаган эди. Бу факт Мирсаидовнинг Википедиядаги биографиясида ҳам айтиб ўтилган. Очиғини айтиш керак, шу йўл билан Ислом Карим ўзининг собиқ дўсти ва сафдошини сиёсий саҳнадан йўқ қилган, у вақтли ўлиб кетишининг бош сабабчиси бўлган.
Шукрулло Мирсаидовдан кейин ундан бўшаган лавозимга Раҳим Ражабов 1992 ёки 1993 йили келтирилган, бу лавозим узоққа бормасдан бекитилган, Раҳим Ражабов қайтадан ҳукумат раиси ўринбосари бўлиб, 1997 йилгача ишлаган.
Буларни Раҳим Ражабов билмаслиги мумкин эмасди. У билатуриб, ҳамда ўзи гўёки биринчи ва сўнгги (ягона) Давлат котиби қилиб кўрсатилаётганидан хурсанд бўлиб ва руҳланиб кетиб, оғзига келганини вайсаган. Шундай экан, Раҳим Ражабов ва у кабиларга очиқча тупириш керак. Ана ўшанда ҳозирги ва келажакда раҳбариятга келадиганларга яхши дарс берган бўламиз.
ИККИНЧИСИ. Раҳим Ражабов ўз вайсашларини “Мустақиллик ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлган эди” деб бошлабди. Ваҳолангки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат бу ташкилотнинг 1990 йил май ойида Тошкентда ўтказилган қурултойида ва 1990 йил декабрь ойида ёзган “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоласида Ўзбекистон мустақиллик арафасида эканлигини, аммо демократлар бирлашиб ҳаракат қилмаслар, Ўзбекистонда яна диктатура тикланишини айтган эди. Унинг башоратлари тўппа-тўғри бўлиб чиқди-ку, Ўзбекистон тезда мустақил бўлди, диктатура тикланди-ку.
Айнан унинг “Бирлик” қурултойидаги нутқидан кейин, “Бирлик”нинг дастуридаги “Мустақил ва демократик Ўзбекистон учун” шиори “Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун” деб ўзгартирилган эди-ку. Ўша пайтда “Бирлик”ни бутун дунё танирди-ку, 1992 йил февраль ойида Ўзбекистонга келган АҚШнинг Давлат Котиби Жеймс Бейкер Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, айнан Абдураҳим Пўлат билан ҳам учрашган эди-ку. Буларни Раҳим Ражабов билмаслиги мумкин эмасди. У ҳамма нарсани билатуриб, ЎзА мухбири билан суҳбатда ёлғонларни вайсаш билан овора бўлибди.
УЧИНЧИСИ. Раҳим Ражабов жуда яхши билардики, эскидан КГБнинг агенти бўлган тожик аслли Ислом Карим мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб Ўзбекистонни ўлим йўлига судраган, Ўзбекистондаги машҳур корхоналарни (масалан “Зенит” ва “Алоритм” заводларини) янада ривожлантириш ўрнига чет элликларга арзон-гаровга сотиб юборган, ТАПОИЧ номи билан танилган ва дунёга машҳур самолётлар чиқариш билан шуғулланган бирлашмани секин-аста йўқ қилиб юборган, жанубий кореяликлар билан бирга Асакада автомобиль чиқариш корхонаси эмас, асосан чет элдан олиб келинаётган қисмлардан автомобиль йиғадиган завод яратилишига йўл очиб берган.
Аммо, ўшанда Раҳим Ражабов ҳеч нарсага қаршилик қилмаган, аксинча, Ислом Каримнинг югурдаги бўлиб, унга хизмат қилган, Ўзбекистоннинг ҳозирги ғариб аҳволга тушишида, яъни Ўзбекистон иқтисодиётининг кучи билан дунёнинг ривожланган далатларини қўйиб туринг, ҳатто кечагина отдан тушган қўшнимиз қозоқларникидан 8-10 баравар орқада қолишида катта роль ўйнаган эди.
Ўзбекистоннинг асосий бойликлари пахта ва олтинни талон-торож қилинишига, пахтани ўзимизда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ўрнига, пахта толасини сал кам текинга чет элларга сотилишига кўз юмганлар ичида ҳам Раҳим Ражабов бўлган.
ТЎРТИНЧИСИ. Раҳим Ражабов суҳбатнинг охирида Шавкат Мирзиёни олқишлашга бошлаб шундай дейди: "Шароф Рашидов ҳам, Усмон Юсупов ҳам, Файзулла Хўжаев ҳам Ўзбекистоннинг ҳар бир тумани, ҳар бир қишлоғида бўлмаган. Ислом Каримов ҳам онда-сонда, ундаям – сессияларга бориб, ўша куни қайтиб келарди. Ш.Мирзиёевнинг ютуғи – далама-дала юриб, одамларнинг кўнглига йўл топаётганида. Мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари шундай бўлиши керак. Қайси вилоятга борсангиз, қурилиш, янгиланиш. Миллатимиз, миямиз ўзгараяпти. Президентимиз омон бўлсин!"
Аслида, фақат Ўзбекистоннинг эмас, дунёдаги ҳамма давлатларнинг раҳбарлари далама-дала, шаҳарма-шаҳар юриб, одамларнинг кўнглига йўл топиш билан шуғулланмайдилар. Улар асосий вақтларини кабинетларида ўтказиб, ўша ердан давлатни тўғри бошқарадилар, фундаментал ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа турли соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишга раҳбарлик қиладилар. Шавкат Мирзиё эса ҳеч бир соҳада фундаментал ислоҳотлар ўтказаётгани йўқ, унинг ҳамма ислоҳотлари косметик.
Қаранг, ўз вақтида Ислом Каримнинг югурдаги бўлиб ишлаган ва Ўзбекистонни тўғри йўлга солиш учун ҳеч нарса қилмаган Раҳим Ражабов бугун ўзини уста давлат арбоби қилиб кўрсатиш, содда халқни лақиллатиш билан машғул бўлган Шавкат Мирзиёни тарихда тенги бўлмаган уста президент деб мадҳ қилиш билан шуғулланмоқда.
Бундай одамлар жазоланиши керак. Ахир бир кун миллатнинг кўзи очилади, “Бирлик” каби демократ ташкилотлар ва “Ҳаракат” Агентлиги каби жарчилар миллатнинг кўзини очадилар. Ана ўшанда Раҳим Ражабов ва у кабилар жазоларини оладилар.
Расмда – ЎзАнинг қўғирчоқ журналисти Комилжон Шамсиддинов ва яқинда 83 ёшга кирган вайсақи-масхарабоз Раҳим Ражабов.