15 May 2019
21:29 -
Жуда қизиқ: Шавкат Мирзиё бугун Россиянинг 2 та буюк компанияси раҳбарларини кетма-кет қабул қилди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун 15 май куни "Ўзбекистон Нефти ва Гази" халқаро кўргазмаси тадбирларида иштирок этиш мақсадида мамлакатимизда бўлиб турган “ЛУКОЙЛ” компанияси Президенти Вагит Алекперовни, кетидан Россиянинг атом энергияси бўйича давлат корпорацияси "Росатом"нинг Бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.
Бу икки учрашув ҳақидаги хабарлар умумий гаплардан иборат, аммо ҳеч шубҳа йўқки, Шавкат Мирзиё нефт-газ ва атом энергияси соҳалари бўйича руслар билан алоқа қилишга катта эътибор бермоқда.
"ЛУКОЙЛ" компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга киритган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошгани, ўтган йил апрель ойида ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳа қувватига чиққани, "Ҳовузак" ва "Шоди" конлари, шунингдек, Жануби-Ғарбий Ҳисор конлари ўзлаштирилаётгани урғуланади. Айни замонда, янги инвестиция дастур ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда “ЛУКОЙЛ” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш масалалари ҳам тилга олинибди.
Эслатиш керакки, хусусий тадбикор ҳисобланадиган ва қисман хусусий, қисман давлатники бўлган“ЛУКОЙЛ” компаниясининг Президенти бўлган Вагит Алекперов машҳур Forbes журналига кўра ҳозир $ 20,7 млрд бойликка эга ва Россиянинг 3-чи бойи ҳисобланади.
Шавкат Мирзиё кейинги учрашувини Россиянинг атом энергияси бўйича давлат корпорацияси "Росатом"нинг Бош директори Алексей Лихачёв билан ўтказди. Ўзбекистонда Россиянинг ёрдамида атом электростанцияси қуришга тайёргарчиликлар кетмоқда, аммо ҳалигача бу станция қуриладиган жой масаласида узул-кесил қарор берилмади.
Бугунги хабарда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Ўзатом" агентлиги аввалроқ ташкил этилгани ва ҳозир фаолият юритаётгани, бугун эса, "Ўзатом" агентлиги биносида Атом Технологиялари Ахборот Маркази очилгани айтилган.
Расмда - Шавкат Мирзиё ва Вагит Алекперов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения