03 July 2009
01:41 - Нон ва шакар нархи ошди, одамларнинг ақли шошди
Бугундан Ўзбекистонда оғирлиги 600 грамм бўлган оддий бўлка нон (буханка) нархи ошди. Нонхўр ўзбеклар бу оддий нонни 300 сўмдан харид қилган бўлсалар, энди пештахталарда нон 350 сўмдан сотила бошланди. Қимматчилиг-у арзончиликни нон билан ўлчайдиган оддий ўзбеклар бу хабарни оғриқли кутиб олди. Бундан бир ҳафта илгари эса шакар нахи кутилмаганда кўтарилиб кетганди: 1300 сўмдан 1800 сўмга!

Кўпчилик августдан ойлик маошлар ошармиш, дейишмоқда. Нарх кўтарилиши шунинг шарофати эмиш. Қора бозорда эса буғдой нархи кўтарилмоқда, саратон бўлишига қарамай килограмми 400 сўмга чиқди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону