03 July 2009
02:55 -
АҚШ элчилигида мустақиллик байрами камтарона ўтди
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида мамлакат мустақиллигининг 233 йиллиги тантаналари муддатидан икки кун аввал камтарона ўтди. Ҳатто элчи Ричард Норланд жаноблари расмий нутқида дастурхоннинг кўримсизлигига изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги иқтисодий кризис туфайли тадбир шу тарзда ташкил этилган. Бироқ бу нарса меҳмонларнинг кўнглига заррача ботгани йўқ. Аксинча, меҳмонлар Қўшма Штатлар ҳаётида чуқур из қолдираётган инқирозларнинг аҳамиятини тадбир орқали кўрсата олган ташкилотчиларга эҳтиромини билдирди.
Анжуманга мамлакатдаги ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат вакилларидан ташқари ҳукумат мулозимлари, дипломатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва жамоатчилик намоёндалари келишди. Тадбир америкача куй-қўшиқлар билан қизиди.