03 July 2009
01:30 -
Ўзбекистондаги сиёсий партияларни АҚШ ёрдамида сайловларга тайёрлаш - ҳайвонот боғидаги маймунларни одам қилишга интилиш каби истакдир
Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган партияларнинг вакиллари АҚШнинг Миллий Демократик Институти (МДИ) томонидан уюштирилган семинарда иштирок этмоқдалар. Семинар қатнашчиларига сайловолди кампанияси олиб боришнинг стратегиялари ва усуллари ҳақида дарс берилаётган эмиш.
Аслида, Ўзбекистонда ҳач қачон демократик сайловлар ўтказилмагани учун партияларни сайловларга ўргатиш навбатдаги масхарабозликдир.
МДИнинг бу масхарабозликдаги иштирокини тушуниш қийин. Аммо, маълумки, Андижон воқеаларидаг кейин Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда фаолият олиб бораётган АҚШнинг ҳамма ташкилотларини ҳайдаб чиқарган. Аммо, МДИга тегилмаганди. Демак, АҚШ тарафи МДИ Ўзбекистон ҳукуматининг чизган чизиғидан чиқмаслик эвазига бу ташкилотнинг Тошкентдаги офисини сақлаб қолишга эришган. Бундай қадамнинг мақсадини тушуниш қийин, аммо, бу – бугунги ҳақиқат. Балки, МДИ ходимларининг асосий вазифаси - Ўзбекистондаги ички аҳвол бўйича информация тўплашдир.
Ҳозирги мавжуд партияларни ўзи йўқ сайловларда иштирик этишга ўргатиш – ҳайвонот боғидаги маймунлани одамга айлантириш учун уринишга ўхшаган нарса. Табиий, буни МДИдагилар ҳам яхши тушунишади. Аммо, асосий вазифалари билан бир қаторда бир қатор ўйинларда иштирок этишга мажбурлар.