07 May 2019
19:46 -
Туркияда исломчилар ва отатуркчилар жангининг навбатдаги босқичи: Исломчи Бинали Йилдирим ва отатуркчи Акром Имомўғли Истанбул ҳокими бўлиш учун яна курашадилар
Кеча кечқурун Туркиянинг Марказий Сайлов Комиссияси шу йил 31 март куни отатуркчи Акром Имомўғлининг ғалабаси билан битган Истанбулдаги сайловларни бекор деб эълон қилгани ва шу йил 23 июнга қайта сайловлар тайинлаганини хабар қилган эдик. Туркия қонунларига кўра, қайта сайловларда яна ўша номзодлар иштирок этадилар. Кимдир ўз номзодини қайтариб олса, ўша партия янги номзод кўрсатиш ҳаққига эга бўлади.
Бугун 7 май куни эрталаб исломчиларнинг Адолат ва Тикланиш Партияси ҳамда отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси ўз партияларининг юқори органлари йиғилишларини ўтказдилар. Иккала партия ҳам 23 июндаги сайловларда аввалги номзодлари билан иштирок этадиган бўлди. Яъни, отатуркчиларнинг номзоди яна Акром Имомўғли, исломчиларники эса Бинали Йилдирим бўлади.
Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли ва бу партиянинг номзоди Акром Имомўғли 23 июнда ҳам демократия ғалаба қозонишини, ўша куни Истанбул ҳокими этиб Акром Имомўғли сайланишини урғуладилар. Аслида ҳам шундай бўлса керак. Айнан шундан қўрққан Президент ва айни замонда Адолат ва Тикланиш Партиясининг раиси бўлган Ражаб Эрдўған ҳозирча баландпарвоз гаплар гапираётгани йўқ.
Туркий давлатларнинг раҳбарлари Ражаб Эрдўғанга демократик принципларни эслатиб, қандайдир сигналлар берсалар, жуда яхши бўларди. Аммо, ҳозир ҳамма Туркий давлатларда тахтда диктаторлар ўтирибди. Демак, айнан оддий халқ ва демократик партиялар ўз диктаторларини жим турмасликка чақиришлари керак.
Расмда - Акром Имомўғли ва Бинали Йилдирим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения