08 May 2019
01:45 -
Доналд Трамп сўзидан қайтмади, Нью-Йорк фондлар биржаси кеча яна чўкди, Dow Jones индекси 473 поғана тушиб кетди
Нью-Йорк фондлар биржасининг 6 майдаги аҳволини ёритувчи хабармизда шундай деган эдик: “АҚШ Президенти Доналд Трамп Хитойдан келаётган товарлар учун божхона пошлинасини 2,5 фоизга ошириш ниятини шанба, яъни 4 май куни билдирди. Унинг шу гаплари туфайли, кеча душанба куни биржа очилганда, Dow Jones индекси бир пасда тахминан 400 поғанага тушиб кетди. Аммо, АҚШда ишсизлик даражаси 49 йиллик минимумга тушгани маълум бўлиши билан Dow Jones индекси асосан юксалиб борди ва ўша куни кечқурун Нью-Йорк фондлар биржаси бекилганда 26 минг 438 бўлди. Яъни, ўша куни бу индекс бор-йўғи 73 поғана пастга тушди.”
Бироқ, кеча 7 майда яна ҳамма нарса Доналд Трампнинг огоҳлантиришидан келиб чиқувчи изга қайтди. Нью-Йорк фондлар биржаси АҚШда ишсизлик даражаси 49 йиллик минимумга тушганини унутди ва Dow Jones индекси кун бўйи тушиб борди. Кеча биржа бекилгунча Dow Jones индекси 473 поғана тушди ва иш кунини 25 минг 965 билан бекитди.
Хўш, буёғи нима бўлади? Доналд Трампнинг огоҳлантиришига қарамасдан, Хитойнинг қайси бир вазири АҚШ-Хитой муносабатларини гаплашиш мақсадида Вашингтонга келиш режасидан қайтмаганини эълон қилди. Демак, ҳамма нарса Хитой вазири келгандан кейин АҚШ-Хитой муносабатлари хусусида қандай келишувлар бўлишига боғлиқ.