03 May 2019
17:33 - Истанбулда Туркиянинг энг катта жоме масжиди очилди

Истанбулнинг Чамлича ҳудудида Буюк Чамлича Жомеси (Büyük Çamlıca Camisi) бугун жума номозидан кейин Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг иштирокида очилди. Бу исломий ибодатхона Туркиядаги энг катта жоме масжиди бўлибди. Бу жомеда бир вақтнинг ўзида 65 минг киши намоз қилолади.

Жоме масжиднинг очилиш маросимида бир қатор исломий мамлакатларнинг раҳбарлари, Афғонистоннинг феълан Бош вазири Абдуллоҳ Абдулло, Озорбайжон парламенти раиси Оқтай Асадов, Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари Усмон Алимов ва Серибой Ороз ҳамда яна бир қатор мамлакатларнинг расмийлари иштирок этдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону