04 May 2019
02:06 -
АҚШда ишсизлик даражаси 49 йиллик минимумга тушди, Трамп ва Путин 1,5 соат телефонда гаплашдилар, 2 кун чўккан Нью-Йорк Фондлар Биржаси кеча ўзини тиклаб олди
АҚШнинг оммавий ахборот воситалари Меҳнат Вазирлигига асосланиб хабар қилишларича, ҳозир мамлакатда ишсизлик даражаси 3,6 фоизга тушди. Бу 1969 йилдаги ишсизлик даражаси билан тенг. Яъни, қисқа қилиб айтсак, бугун АҚШнинг иқтисодий аҳволи жуда яхши.
АҚШ ва Россия оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, кеча АҚШнинг ташаббуси билан бу икки мамлакат президентлари тахминан 1,5 соат телефон орқали суҳбат қилдилар. Икки президентнинг суҳбатида АҚШнинг махсус прокурори Роберт Мюллернинг 2016 йилдаги АҚШда бўлиб ўтган президент сайловларига Россиянинг аралашгани исботланмагани ҳақидаги ҳисоботи, Россия Президенти шундай бўлишини олдиндан билгани, Украина, Веенсуэла ва Шимолий Корея атрофида бўлаётган воқеалар тилга олинибди.
Яна бир муҳим воқеа Нью-Йорк Фондлар Биржасида бўлди. Эслатиш керакки, 2016 йил 8 ноябрда ўтказилган президент сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозониши билан Нью-Йорк Фондлар Биржасида кескин ўсишлар бўлган ва биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси кескин ортиб бориб, 2018 йилда икки марта тарихий рекорд ўрнатган ва 26 минг 828 гача чиққанди. Аммо Хитой билан ўзаро савдо масалаларида Доналд Трамп кутилмаган кескин талаблар қўйганидан кейин, Dow Jones индекси тушиб кетганди.
2018 йилнинг охирида АҚШ-Хитой жиддий келишувларга рози бўлишди, Dow Jones индекси тикланишга бошлади. Аммо, бу ҳафтанинг чоршанба-пайшанба кунлари турли сабаблар билан Dow Jones индекси 285 поғанага тушиб кетди. Кеча эса, АҚШда ишсизлик даражаси 49 йиллик минимумга тушгани маълум бўлиши билан, Dow Jones индекси 200 поғанага юксалди ва Dow Jones индекси бу ҳафтанинг охирги иш кунини 26 минг 505 билан тугатди. Осмон узилиб ерга тушмаса, келаётган душанба куни Dow Jones индекси янада юксалади.