03 May 2019
15:26 - Олий Мажлис Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошқаларни танқид қилибди, аммо бош жиноятчи ўзи эканлигини унутибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборат воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун, яъни 2019 йил 3 май куни Сенатнинг ҳар замонда бўладиган йиғилишида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев шундай дебди:

- Бироқ, тан олиш керак, барча ҳудудлардан сайланган сенаторлар долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар ечими юзасидан ташаббус кўрсатишда, ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни тўла-тўкис адо этишда бирдек фаоллик кўрсатмоқда, деб бўлмайди. Масалан, томорқа ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича зиммамизга қатор вазифалар юклатилган. Жойларда бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Лекин айрим ҳудудлардаги вакилларимизнинг сусткашлиги, масъулиятсизлиги кўзга ташланди. Хусусан, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларининг аксарият фуқаролар йиғинларида ҳеч бир сабабсиз мавзу доирасидаги муҳокамалар ўтказилмаган.

Қаранг, Ўзбекистондек давлатнинг иқтисодиёти ўлмоқда, милиондан кўп ватандошларимиз бир бурда нонга пул топиш учун Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишламоқдалар, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги МДҲ давлатлари ичда энг камлардан бири, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари шу аҳволга тушган эдик, мана энди у 2,5 йилдан бери президентлик курсисида ўтирибди, аммо ҳозир ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, аҳвол ёмонлашмоқда, холос. Чет элда қуллардек ишлаётган ўзбеклардан биронтаси Ўзбекистонга қайтиб келгани йўқ.

Бундай аҳволимизнинг бош айбдори Сизсиз, жаноб Ниғматилла Йўлдошев!!! Айнан Сиз Шавкат Мирзиёнинг қўлида бўлган Ўзбекистон КГБсининг (ҳозирги номи билан Ўзбекистон ДХХсининг) талаби билан президентлик курсисини унга топширдингиз. Сенатда Сиз айтган камчиликларнинг бош айбдори Сиз ўзингиздир. Айнан Олий Мажлис, жумладан, унинг юқори палатаси бўлган Сенат Шавкат Мирзиёни бор камчиликларни йўқ қилиш устида ишлашга мажбур қилиши керак.

Дарвоқе, бизда Сенат кадда-Сенаторлардан иборат эканлигини ҳам билмайсизми? Билмасангиз, бизнинг сайтга кириб “кадда-Сенатор” нималигини ўрганинг.

Вақти келади, Ватан ва халқи олдидаги жиноят сифатидаги айбларингиз учун жавоб беришга тўғри келади. Шуни ҳам тушунмайсизми, шуни ҳам билмайсизми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону