01 May 2019
17:40 -
Шавкат Мирзиё социалистик иқтисодиётни мустаҳкамлаб, Ўзбекистонни ўлдирмоқчи: Сурхандарёдаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси, яъни Шарғун кўмир кони ҳақида
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз, Президент Шавкат Мирзиё Сурхандарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конига, яъни Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бориб, у ердаги ишлар билан танишгани ва ўша ерда оламшумул маслаҳатлар берганини кеча 2019 йил 30 апрель куни хабар қилдилар.
Президент матбуот хизматига асосланиб айтилишича, Шарғун кўмири сифатининг юқорилиги, захираси кўплиги билан бошқалардан ажралиб туради. Бугунги кунда бу ерда 2017-2020 йилларга мўлжалланган 105,5 миллион долларлик лойиҳа амалга ошириляпти. Хитой билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа натижасида 2021 йилдан бошлаб бир йилда 900 минг тонна тошкўмир қазиб олинади. 600 та иш ўрни яратилади. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станциялари, цемент заводлари, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга тошкўмир етказиб бериш кўпаяди. Айни пайтда коннинг асосий захираси томон туннел қазиб борилмоқда. Ҳозиргача 2 километрдан зиёд шундай йўл қурилди. Яна 1,5 километрдан сўнг, 33 миллион тонналик асосий кўмир захирасига етиб борилади.
Қаранг, дейди мухбиримиз, ростдан ҳам Ўзбекистон учун жуда керак бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Хабарда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, бу лойиҳа учун ишлатилаётган 105,5 миллион долларнинг асосий қисми Хитойдан келади. Нима, Хитой ўзбекларга садақа сифатида катта пул юбораётганига ишонадиган аҳмоқ борми? Йўқ, ҳақиқат бутунлай бошқача.
Шарғун кўмир кони давлатники, демак, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган социалистик иқтисодиёт доирасида иш олиб боради. Социалистик иқтисодиёт СССРдек буюк давлатни ўлдирганини Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими билмайдими? Жуда яхши билади, аммо Москванинг буйруғи шундай – Марказий Осиёда лидерлик қилиши муқаррар бўлган Ўзбекистонни, худди СССР каби, иқтисодиётини чўктириш воситасида ўлдириш.
Бунинг устига, Хитой катта пулни Ўзбекистонга садақа сифатида юбораётгани йўқ. Унинг мақсади ўзи ишлатган пулларни бу кондан олинадиган фойда билан қоплаш ва кейин ҳам катта фойда олишни давом эттириш.
Шундай экан, аввалари ҳам айтилган фикрмизни қайтаришга мажбурмиз.
Ўзбекистон халқи Шавкат Мирзиё ва унинг тақимидан мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишни очиқча талаб қилиши керак.
Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.
Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.
Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.