02 May 2019
01:05 - Президентнинг қарори билан Ўзбекистонда Рамазон 6 майда бошланади

Кеча 2019 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори имзоланини маҳаллий оммавий ахборот воситалари кеча ярим кечасига яқин эълон қилишга бошладилар.

Президентнинг қарорида миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда Ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғоялари ҳамда инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида қабул қилинаётгани айтилибди. 2019 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келиши эса, Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг ахбороти асосида белгиланибди.

Президентнинг қароридан мақсад - жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжихат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда улғайиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш этиш, мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият бериш экан.

Маълумки, Ўзбекистон дунёвий, яъни дин ва давлат бир-биридан айрилган давлат. Шундай бўлса ҳам, давлат раҳбари, яъни диктатори бўлган президент шундай қарор қабул қилдими, демак, Рамазон ойини 6 майдан бошлаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону